Жаҳон | 15:07 / 09.03.2019
10276
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ АҚШ фуқаролари учун визалар жорий этади

Фото: Depositphotos

Европа иттифоқи 2021 йилда АҚШ фуқаролари учун визалар жорий этади. Бу ҳақда CNN хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, бу ҳақда 8 март, жума куни эълон қилинган.

Материалда айтилишича, энди АҚШдан бўлган сайёҳлар учун Шенген ҳудудига киришни тартибга солувчи Европага киришнинг авторизация тизими (ETIAS) амал қилади. Виза уч йил мобайнида амалда бўлади, бунда сафарлар сони бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмайди.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда америкалик фуқаролар Европага 90 кунгача бўлган муддатга визасиз келишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон Шенген тизимини қайта кўриб чиқиш зарурияти мавжудлиги ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид