Россия Федерация Бош вазири Дмитрий Медведев Люксембургнинг Luxemburger Wort​ нашрига берган интервьюсида «расмий Москва 2019 йилдан кейин Украина орқали рус газини Европага етказиб ғоясидан воз кечишни ўйламаётгани»​ни маълум қилди.

Медведев сиртдан Германия канцлери Ангела Меркелнинг фикрини маъқуллаб, «Шимол оқим-2» қувур йўлининг қурилиши битгач ҳам, «Россия мазкур йўл орқали газ етказиб беришдан воз кечмоқчи эмас»лигини айтган.

«Шимолий оқим-2», «Турк оқими» юзасидан Украинага нисбатан бундай йўл тутишни назарда тутмаяпмиз. Биз 2019 йилдан кейин ҳам Украина орқали транзит газ етказилишини сақлаб қолиш ҳақида ўйлаяпмиз​», —​ дейди РФ Бош вазири. 

Тўрт йил аввал Москвада бошқа кайфият ҳукмрон эди. Ҳар икки «оқим» ҳам Украинани газ транзитидаги географиядан чиқариб ташловчи инструмент сифатида кўрилганди. «Газпром» раҳбари Алексай Миллер ҳам, Энергетика вазири Александр Новак ҳам «2019 йилдан сўнг Украина ҳукумати билан газ ўтказиш бўйича шартнома узайтирилмаслиги»​ни тасдиқлаганди.

Рус расмийлари матбуот саволига доим бир хил жавоб берган: барча куч «Турк оқими»га қаратилади ва келгусида Марказий ҳамда Жануби-Шарқий Европага газ айнан шу йўналишдаги қувурлар орқали етказиб берилади.

«Муддатлар қатъий белгиланган. Қурилиш эса бугундан бошланиши керак», — деганди Миллер 2015 йили апрелда.

Унинг гаплари худди ультиматум сифатида янграганди: ким «оқим»га қўшилмаса, газдан мосуво бўлади. Аммо концепция ўзгарди.

«Транзит йўналишлари қанчалик кўп бўлса, етказиб бериш ҳам шунчалик ишончли бўлади», — дейди Дмитрий Медведев. Балки муқобил қувур йўналишлари бўйича гапиришнинг ўзи ҳақиқатга мос келмаётгани фикрларнинг ўзгариб қолиши сабабчисидир.

​​​«Турк оқими» йўналиши қурилишни якунлаш бўйича муддатлар ҳар икки давлат — Туркия ва Россия президентлари, томонидан тасдиқланди. Шундан сўнг, йўналиш Болгария-Сербия-Венгрия бўйлаб ҳаракатланиши лозим, кейин қувурлар Австрияга етиб боради. Ҳозирча мана шу маршрут, Греция вариантини инобатга