Суперлигада 1-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.
ОКМК Олмалиқда «Бухоро» билан ўйнади. Баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Ўйин давомида ҳар иккала жамоада гол уриш учун имкониятлар бўлса-да, ҳисоб очилмай қолди.
Натижада, Суперлига янги мавсумининг учинчи ўйини ҳам дуранг билан тугади. Аввалроқ, «Динамо» - «Насаф» (1:1) ва «Қизилқум» - «Андижон» (1:1) ўйинларида ҳам ғолиб аниқланмаган эди.
Суперлига, 1-тур
9 март, шанба
Олмалиқ
ОКМК (Олмалиқ) — БУХОРО (Бухоро) 0:0


















