Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан аёллар саломатлиги, туғилиш ва соғлом авлодни ривожлантириш учун устувор йўналишлар деб қуйидагилар ҳисобланади:

аҳоли репродуктив саломатлиги, аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва уларни халқаро стандартларга мослаштириш;

соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражаларида аёллар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш;

бола ривожланиши бузилишларини эрта аниқлаш ва тузатиш ҳамда кам вазнли болаларни парвариш қилиш тизимини яратиш;

аёллар, ўсмирлар ва болаларга малакали, ихтисослаштирилган ва юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш учун замонавий инфратузилмани ривожлантириш;

болалар ва ҳомиладор аёллар учун ихтисослаштирилган юқори технологияли тиббий хизмат кўрсатадиган тиббий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

ривожланишида нуқсони бор ногиронлиги бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва соғломлаштириш, уларнинг жамиятда тўлиқ иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумий педиатр шифокори, акушер-гинеколог ва дояларнинг малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

болалар отоларингология ва болалар стоматология хизматини қайта кўриб чиқиш;

соғлом фарзандларни туғилиши ва тарбиялаш масалалари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини олиб бориш истагини шакллантириш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан биргаликда “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ҳамда болаларга тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Мазкур ишлаб чиқиладиган Дастур лойиҳасида болалар ва аёллар аҳолиси учун замонавий, юқори технологик, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда қулай ва сифатли тиббий хизматни таъминлаш мақсадида қуйидагилар ташкил этилиши назарда тутилади: