Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия самолёти чақалоғини унутиб қолдирган йўловчи аёл туфайли аэропортга қайтиб келди
Саудиянинг Saudi Arabian Airlines авиаташувчиси самолёти аэропортда эсдан чиқиб қолдирган чақалоғи ёдига тушиб қолган саудиялик йўловчи аёл туфайли Жиддадаги подшоҳ Абдул Азиз аэропортига парвозга чиққанидан кўп ўтмай қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда маҳаллий "Ахбар24" портали хабар қилмоқда.
Портал ҳаво кемаси қўмондони ва диспетчер ўртасидаги музокаралар ёзувини жойлаштирган, унда аэропортга қайтиш сабабини такрорлаш ҳақидаги илтимосга жавобан, учувчи йўловчилардан бири терминал биносида боласини унутиб қолдиргани ҳамда парвозни давом эттиришдан бош тортаётганини айтган.
Портал чақалоғини унутиб қолдирган йўловчи аёл қандай жазоланганига аниқлик киритмади.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026