Жаҳон | 18:58 / 11.03.2019
5104
2 дақиқада ўқилади

Туркия сайёҳлар дуч келиши мумкин бўлган муаммолар тўғрисидаги хабарларни рад этди

Фото: Shutterstock

ОАВда Туркияга борадиган сайёҳлар дуч келиши мумкин бўлган муаммолар тўғрисида хабарлар тарқалди. Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати бу ҳақда баёнот билан чиқди.

Қайд этилишича, Европадаги баъзи оммавий ахборот воситаларида Туркияга ташриф буюрувчи чет эллик сайёҳларни кутиб турган кўнгилсизликлар ҳақидаги хабар атайин ўйлаб топилган асоссиз уйдирмадир. 

Ташқи ишлар вазирлиги спикери Хами Аксўй Германиядаги баъзи нашрларда тарқалган хабарлар ҳақидаги саволга жавоб берди:

- Германиядаги баъзи нашрларда Туркияга борадиган сайёҳлар дуч келиши мумкин бўлган муаммолар тўғрисида асоссиз хабарлар тарқалди. Мазкур хабарларнинг ҳақиқатдан йироқ эканлиги кундек равшан. Ички ишлар вазиримизнинг террорчиликка қарши кураш доирасида билдирган баёнотидаги айрим жумлалар атайин бошқача талқин қилинган. Туркия ҳар доимгидек, Германия ва бошқа барча давлатлардан келадиган сайёҳларга анъанавий турк меҳмондўстлигини кўрсатишда давом этади.

Бундан олдин, The Times нашри Туркия ички ишлар вазирлиги президент Ражаб Тоййиб Эрдўған тузумига қарши чиқувчи хорижликлар Туркияга келишлари билан дарҳол ҳибсга олинишларини маълум қилгани ҳақида хабар берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид