Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартишлар киритилиши мумкин:

45-модданинг (Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш) санкциясидаги “учдан бир қисмидан бир бараваригача” деган сўзлар “иккидан бир қисмидан икки бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

110-модда (Ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш):

биринчи қисмининг санкциясидаги “ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса – иккидан бир қисмидан бир бараваригача” деган сўзлар “иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан икки бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

иккинчи қисмининг санкциясидаги “иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан икки бараваригача” деган сўзлар “бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

111-модданинг (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) санкциясидаги “иккидан бир қисмидан икки бараваригача” деган сўзлар “бир бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

113-модда (Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш):

биринчи қисмининг санкциясидаги “иккидан бир қисмидан бир бараваригача” деган сўзлар “энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

иккинчи қисмининг санкциясидаги “бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача” деган сўзлар “иккидан бир қисмидан бир бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

учинчи қисмининг санкциясидаги “бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача” деган сўзлар “иккидан бир қисмидан бир бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

тўртинчи қисмининг санкциясидаги “йигирмадан бир”деган сўзлар “бешдан бир” деган сўзлар билан алмаштирилади;