Жаҳон | 00:26 / 12.03.2019
5731
1 дақиқада ўқилади

Жазоир президенти сайловларда иштирок этишдан бош тортди 

Жазоир президенти, 82 ёшли Абдулазиз Бутафлиқа мамлакат президенти лавозимига 5-маротаба номзодини қўйиш фикридан қайтди. Бу ҳақда Tsa-Algerie нашри хабар берди.  

“Соғлиғим ва ёшим Жазоир халқи олдида ўз мажбуриятларимни бажаришга имкон бермайди”, деб айтилган президентнинг миллатга мурожаатида.  

Шу билан бирга, Бутафлиқа 18 апрелга белгиланган сайловларнинг кўчирилишини маълум қилган.

Аввалроқ Жазоир ҳукумати мамлакатда давом этаётган оммавий норозиликлар ортида истеъфога кетди. Бутафлиқа ҳукуматда ўзгартиришлар амалга ошириб, сўнгра умуммиллий анжуман ташкил этмоқчи, унинг натижаларига кўра эса сайловларнинг янги санаси белгиланади.  

Бутафлиқа Жазоирни 1999 йилдан бери бошқариб келади. Бир неча ҳафта олдин Бутафлиқа ўз номзодини сайловларга илгари сурмоқчилигини эълон қилгандан кейин мамлакатда бунга қарши оммавий норозиликлар бошланганди. 

Мавзуга оид