Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида бир қатор ҳарбий хизматчилар лавозимларга тайинландилар. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, подполковник Руслан Рустамович Ўрмонов Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: ФВБ матбуот хизмати
Аввал, подполковник Р.Ўрмонов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қутқарув кучлари бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Бундан олдин, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи тайинланганди.















