АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси Эфиопиядаги авиаҳалокатдан кейин Boeing 737 MAX 8 самолётларидан фойдаланишни тўхтатмасликка қарор қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Бизнинг баҳолашимиз лайнерлар ишидаги тизимли муаммоларни аниқламаяпти», - дея маълум қилишган идорадан.

Шунингдек, бошқармадан қўшимча қилишларича, идорада Boeing 737 MAX 8 самолётларидан фойдаланишни тўхтатишга ҳеч қандай асос йўқдир.

Бундан олдин, АҚШ Boeing’га 737 MAX 8 лайнерлари бўйича талаб қўйиши хабар берилганди.