Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Навоийда ДХМ фаолияти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев фаоллар йиғилишидан сўнг Навоий шаҳридаги Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Марказда электрон навбат тизими жорий этилган, фуқароларга юздан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Нотариал хизматлар, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш, паспортни расмийлаштириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва бошқалар шу ернинг ўзида амалга оширилади.
Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида болалар майдончаси, кафе, китоб жавонлари, бепул Wi-Fi ташкил этилган. Бу ерга келганлар улардан фойдаланиб, кутиш вақтини мазмунли ўтказиши мумкин.
Марказга келолмайдиган ҳамда олис овул ва маҳаллаларда яшайдиган аҳоли учун махсус транспортларда жойларга чиққан ҳолда хизмат кўрсатилади, дейилади хабарда.
Президент Халқ қабулхонасининг марказдаги бўлимига кириб, ходимлар билан суҳбатлашди. Аҳоли қандай масалалар бўйича мурожаат қилаётгани билан қизиқди.
Шу ерда Навоий вилоятида тадбиркорлик, кичик бизнес ва ҳунармандликни ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Хусусан, эксперимент тариқасида “Навоий – тадбиркорлар вилояти” лойиҳаси амалга оширилади. Бунда тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида уларни рўйхатдан ўтказишда давлат божи икки баробар камайтирилади. Қатор хизмат кўрсатиш соҳаларига имтиёзлар берилади.

Давлат раҳбари марказда тадбиркорлар учун хизматларни кенгайтириш, хусусан, уларга ер ажратиш, қурилишга рухсат олиш каби жараёнларни интеграциялаш бўйича кўрсатмалар берди.

Мавзуга оид
08:32 / 21.04.2026
Ишчи виза ваъдаси билан минглаб доллар талаб қилганлар ушланди
14:26 / 18.03.2026
Хитойнинг чўлланишни тўхтатган модели Навоийда синаб кўрилади
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
17:56 / 10.03.2026