Спорт | 10:24 / 14.03.2019
28412
2 дақиқада ўқилади

Месси Роналдунинг қаҳрамонлигига тан берди

Фото: Getty Images

«Барселона» сардори Лионель Месси ЕЧЛ 1/8 финалининг «Лион»га қарши жавоб ўйини (5:1) таассуротлари билан ўртоқлашиб, эртага бўлиб ўтадиган қуръа ва «Ювентус»даги ҳамкасби Криштиану Роналдунинг «Атлетико» билан баҳсдаги ҳет-триги тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

«Ҳисоб 2:1 бўлиб турганида қанчадир вақт қийналиб ўйнашимизга тўғри келди, бунга қадар «Лион» бизга хавф туғдирмаётганди. Бахтимизга, учинчи тўпни киритдик ва яна ўйин назоратини қўлимизга олдик.

Қуръадаги потенциал рақибларимизнинг барчаси кучли жамоалар. Ўша «Аякс» ҳам ҳеч кимдан қўрқмайдиган ёш истеъдодлар билан ўта кучли жамоа эканини исботлади.

Кеча оқшом Роналду ва «Ювентус» қилган ишга ақл бовар қилмайди. «Атлетико»га бас келиш қийинроқ бўлади, деб ўйлагандим. Бу Криштиану учун мўжизавий оқшом бўлди», – деган Мессининг сўзларини келтирмоқда Marca.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда Лео 2та гол уриб, 2та голга ассистентлик қилди. У тўпурарлар рўйхатида мусобақани тарк этган «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски билан бирга пешқадамлик қилмоқда – ҳар иккисининг ҳисобида 8тадан гол бор.

Мавзуга оид