Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида (ТСМРИ) бўлиб ўтган семинар давомида Жаҳон банки «Инсон капиталини ривожлантириш» лойиҳасини ва Ўзбекистонда таълим соҳасининг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилувчи маърузанинг асосий хулосаларини тақдим этди.

ТСМРИ даги семинарда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, таълим соҳаси, халқаро ташкилотлар ва дипломатия корпуси, хусусий соҳа вакиллари, журналистлар ва талабалар иштирок этган.

Инсон капитали – кишилар ўз ҳаёти мобайнида йиғиб борадиган, уларга жамиятнинг фойдали аъзолари сифатида салоҳиятини амалга оширишига имкон берадиган билимлари, кўникмалари ва саломатлигидир.

Овқатланиш ва соғлиқни сақлашни яхшилаш, сифатли таълим бериш, иш ўринларини яратиш ва касбий кўникмаларга ўргатиш асосида инсонларга сарф қилинадиган давлат инвестициялари инсон капиталининг ривожланишига кўмаклашади.

Семинар иштирокчилари 2018 йилда Жаҳон банки «Инсон капиталини ривожлантириш» лойиҳаси – глобал ташаббусидан хабардор бўлди.

Ушбу лойиҳа учта компонентдан иборат:

* Инсон капиталининг индекси, соғлиқни сақлаш ва таълимнинг фуқароларнинг кейинги авлоди меҳнатининг унумдорлигига ва даромадлари даражасига киритаётган ҳиссасини ўлчайди;

* таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида тадқиқотларга ва натижаларини ҳаққоний баҳолашга кўмаклашиш дастури, давлатларга қандай чоралар реал самара бериши, ва ресурсларни нималарга йўналтириш лозимлиги ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради;

* Жаҳон банки томонидан инсон капиталини ривожлантириш йўлида тўсиқларни бартараф этишдан манфаатдорлигини билдирган деярли 40 та жаҳон давлатларига, шу жумладан Ўзбекистонга бериладиган қўллаб-қувватлаш.

«Ўзбекистон ҳуқумати иқтисодиёт ўзгаришлари ва давлатнинг келажаги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган инсон капиталини ривожлантиришга давлат инвестициялари муҳимлигини эътироф этади.

Биз мамнуният билан, Ўзбекистон 2018 йилда Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаган жаҳоннинг бошқа 27 та давлатларига қўшилган Марказий Осиёдаги биринчи давлат бўлганлигини билдирамиз», — деб айтди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг раҳбари Хидеки Мори.

Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳаси муҳокама қилинганидан кейин аудиторияга, шунингдек, Ўзбекистонда таълим соҳаси учун ҳозирги муаммоларни таҳлил этувчи Жаҳон банкининг охирги маърузасининг асосий хулосалари тақдим этилган.