Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск янги Tesla’ни кўрсатди
Фото: AP
Tesla компанияси Model Y янги етти ўринли спорт йўлтанламасни тақдим этди, бу ҳақдаги тегишли маълумот электркарлар ишлаб чиқарувчиси сайтида жойлаштирилган.
Автомобиль тақдимоти Хоторндаги (Калифорния штати) компания дизайнерлик марказида бўлиб ўтди, унда Tesla ижрочи директори Илон Маск чиқиш қилди. У янги моделнинг хусусиятлари ҳақида гапирди, дея хабар беради The New York Times.
Унинг сўзларига кўра, Model Y SUV (Sport Utility Vehicle — спорт-утилитар автомобиль, Шимолий Америкада машҳур бўлган ўзига хос тур) функциясига эга, бироқ шу билан бирга, у «худди спорт машинаси каби ҳаракатланади». Маскнинг маълум қилишича, бу ушбу форматдаги энг ишончли машина.
Model Y келгуси йил сотувга чиқарилади ва моделига қараб 39-60 минг доллар туради. Компания вакили сўзларига кўра, автомобилларнинг турли версиялари Шимолий Америка, Европа ва Хитойда ишлаб чиқарилади. 60 минг долларлик моделнинг максимал тезлиги соатига 240 километрни ташкил этади. Model Y қувватлантирилмасдан туриб босиб ўтиши мумкин бўлган максимал масофа - 482 километр.
Мавзуга оид
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
08:10 / 09.04.2026
Электромобиллар пойгаси: ким дунёда етакчи?
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
07:33 / 23.02.2026