Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва илмий-ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги таркибида Ёшларнинг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш бошқармаси пайдо бўлади.
Билдирилишича, у янги ташкил этилувчи Ёшлар академиясининг ишчи органи этиб белгиланади.
Бошқарма Фанлар академиясининг Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармасини тугатган ҳолда, бўшайдиган бюджет маблағлари ҳисобига 5 та штат бирликлари ҳисобидан ташкил этилиши мумкин.
Бундан олдин, Ўзбекистонда Ёшлар академияси пайдо бўлиши хабар қилинганди.
















