Ўзбекистон | 12:17 / 15.03.2019
5364
2 дақиқада ўқилади

Туристик ваучер намунавий шакли тақдим этилди

Фото: Shutterstock

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туристик йўлланма (ваучер) намунавий шакли лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, туристик йўлланма (ваучер) – туристнинг ёки туристлар гуруҳининг тур таркибига кирувчи туристик хизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва бундай хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат («Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси).

У шу жумладан қуйидаги кўринишдаги имтиёзларни қўллаш нуқтаи назаридан муҳим:

 Солиқ кодексининг 208-моддаси 15-бандига мувофиқ, туристик-экскурсия хизматларини реализация қилиш оборотини ҚҚСдан озод этиш;
• 7.02.2018 йилдаги ПҚ–3514-сон қарорнинг 8-бандига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларини Ўзбекистон бўйлаб туристик йўлланмаларни туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субъектлардан сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтириш.

Тақдим этилган намунада туристик фаолият субъекти тўғрисидаги маълумотлар (номи, лицензияси, реквизитлари), агент (маълумотлар ва телефон рақами), турист ёки туристлар гуруҳи (исми ва мамлакати, келиш/кетиш саналари ва Ўзбекистонда бўлиш муддати), шунингдек киритилган хизматлар рўйхати (яшаш, овқатланиш, транспорт, экскурсия ва бошқа хизматлар) бўлади. Ваучерда берилган санаси ва имзо, шунингдек унинг ажралмас қисми бўлган шартномага (туристик хизматлар кўрсатиш) ҳавола бўлиши керак.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Мавзуга оид