Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландиянинг юқори мартабали полициячиси терактдан сўнг кўз ёшини яширмади
Янги Зеландия полициясининг юқори мартабали ходими Ноила Ҳассан Крайстчерчда юз берган теракт оқибатида ҳалок бўлган мусулмонларни хотирлаб, кўз ёшларини яширмади. 2018 йилда ўзининг мусулмон эканини оммавий эълон қилган полициячи Окленд шаҳри марказидаги майдонда йиғилган оломон қаршисида “мусулмон ва Янги Зеландия полицияси етакчиларидан бири” эканлигидан фахрланишини яна бир марта такрорлади.
15 март куни Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда одамлар ўққа тутилган. Оқибатда 50 киши ҳалок бўлган.
Воқеадан икки кун ўтиб, мусулмон полициячи Ноила Ҳассан омма олдида нутқ ирод этди. У сўзларини Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга саловатлар айтиш билан бошлаган.
"Мен жамоатимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун қўлимиздан келган барча имкониятларни ишга солишимизни билдирмоқчиман. Биламан, бу мусулмон жамоати учун оғир, айни пайтда барча учун қайғули пайт", - дейди у.
Ҳассан хонимнинг таъкидлашича, масжидлар атрофида нозирлар сони кўпайтирилган. Ундан сўнг нутқ қилган маҳаллий мусулмонлар жамоати етакчиси полиция томонидан кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдирган.
Бу воқеага Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳам муносабат билдириб, 17 март куни мамлакатнинг барча масжидларида терактда ҳалок бўлганлар ҳаққига Қуръони карим тиловати ва дуолар қилишни тавсия этган.
"Бутун дунё мўмин-мусулмонлари, уламолари, дин ва давлат арбоблари ушбу уюштирилган террорчилик оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирмоқда”, – дейилади муфтийнинг мурожаатида.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026