Палладий метали Лондон биржасида 19 мартдаги савдолар вақтида жадал қимматлашиб, тарихда илк бор нархи троя унцияси (31,1 грамм) учун 1600 доллардан ошиб, 1601,52 долларни ташкил қилди.
Металлнинг нархи унинг етказилиши қисқараётгани сабабли кўтарилмоқда.
Жорий йил февралида палладий нархи ўша вақтдаги максимал қийматни янгилаб, троя унцияси учун 1500 доллардан ошганди.
Палладий автомобил чиқинди газларини фильтрлашда қўлланади.















