Бугундан Евро-2020 саралаши старт олади, унда УЕФАга аъзо 55та мамлакат терма жамоалари 24та йўлланма учун баҳсларга киришади.
XVI Европа чемпионати қитъанинг 12та давлати ҳудудида бўлиб ўтиши туфайли ҳеч қайси жамоа мезбон сифатида саралашдан озод этилмаган. Гуруҳ босқичида 55та иштирокчи 10та гуруҳга бўлинган ҳолда уй-сафар тизимида кураш олиб боришади. Гуруҳларнинг ярмида бештадан, қолган ярмида олтитадан терма жамоа ўрин олган.

10та гуруҳда 1-2-ўрин эгалари – жами 20та терма жамоа тўғридан тўғри финал босқичига йўл олади. 2020 йил март ойида қолган 4та йўлланма соҳибини аниқлаш учун плей-офф баҳслари бўлиб ўтади. Плей-офф иштирокчилари, аввалги саралаш турнирларидан фарқли ўлароқ, гуруҳ босқичида кўрсатган натижалари бўйича эмас, балки Миллатлар лигасида қайд этилган кўрсаткичлар ҳисобига аниқланади.
Плей-оффда 16та терма жамоа иштирок этади ва унда тўртта йўлланма учун тўртта алоҳида мини-турнир ташкил этилади. Жамоаларни аниқлашда Миллатлар лигасидаги тўртта лига (А, B, C, D) асос қилиб олинади, бунда ҳар бир дивизионнинг тўрттадан гуруҳи ғолибларига устунлик берилади. Агар Миллатлар лигасида ўз гуруҳи ғолиби бўлган жамоа Европа чемпионати саралашидаги гуруҳ босқичи орқали йўлланмани қўлга киритиб улгурган бўлса, унинг ўрнига кейинги ўриндаги терма плей-оффда иштирок этади.

Ҳар бир ўтиш турнири ярим финал баҳлари ва финал ўйинидан иборат бўлади, финалда ғолиб чиққан жамоалар Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритишади. Ярим финаллар фақат битта ўйиндан иборат бўлади. Ушбу тўртта ўтиш мусобақаси параллел равишда 2020 йил март ойида бўлиб ўтади.
ЕВРО-2020 САРАЛАШИ
«А» гуруҳи, 22 март
Болгария – Черногория
Англия – Чехия (00:45)
25 март
Косово – Болгария
Қоратоғ – Англия (00:45)
«B» гуруҳи, 22 март
Люксембург – Литва
Португалия – Украина (00:45)
25 март

















