Хитойнинг Наннинг шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 22 март куни «China Cup» мусобақаси ярим финалида Уругвайга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:35да бошланади.
ЎФА матбуот хизмати Эктор Купер мураббийлигидаги жамоа машғулотларидан суратлар тақдим этди.

































