Лондондаги машҳур Биг-Бен соат минораси рангини ўзгартиради, дея хабар бермоқда ABC News.

Таъкидланишича, циферблатнинг ранги ўзининг дастлабки кўринишига қайтади ва 1859 йилда бўлгани каби, тилла-кўк рангда бўлади.

«Ўнлаб йиллар давомида ўзгарган минора ташқи кўринишини аста-секин қайта тиклаш жуда қизиқарли бўлди. Биз замонавий Лондон олдида яна пайдо бўладиган, асл ранглар схемасини кўриш имкони тақдим этилиши мумкинлигидан жуда хурсандмиз», - дея айтиб ўтишган ABC News’га реконструкция лойиҳаси устида ишлаган мутахассислар.

Ҳозирги вақтда архитектура ёдгорлиги капитал таъмирдан чиқарилмоқда, у 2021 йилга қадар якунланади. Реконструкция қиймати 80 миллион долларга баҳоланган. Тўртта циферблатдан учтаси таъмирланмоқда.