Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Сузук ота», «Эшонгузар» ва «Камолон» маҳаллаларидаги вазият бўйича депутатлик сўровига жавоб қайтарди
Жорий йилнинг январида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Саматов Шайхонтоҳур туманидаги «Каттаҳовуз», «Сузук ота», «Эшонгузар», «Янги Камолон», «Камолон» маҳаллаларида бўлиб, ҳолатни ўрганганди.
Ўзбекистон «Адолат» Социал-демократик партияси матбуот хизмати хабар беришича, депутат ўз ташрифида маҳаллий аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатган, учрашувларда қатор мурожаатлар ечимига эътибор қаратилган эди.
Мазкур ҳудудда кўтарилган масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида депутат 26 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга депутатлик сўровини юборганди. Сўровда аксарият маҳалла фуқаролари йиғинлари ўз биносига эга эмаслиги, ҳудудда мактабгача таълим муассасасига зарурат борлиги, ички йўллар, симёғочлар, тунги чироқлар носоз ҳолатдалиги, аҳолида газ тармоғи, электр симлари, канализация масалаларида муаммолар борлиги баён қилинганди.
Бироз аввалроқ партия матбуот хизмати депутат Улуғбек Саматовнинг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга юборган депутатлик сўрови жавобсиз қолаётгани ҳақида материал эълон қилганди.
Энди маълум бўлишича, шу кунларда Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутатлик сўровига жавоб хати юборган.
Унда «Янги Камолон» ва «Камолон» МФЙда маҳалла маркази, савдо ва маиший шахобчалар ташкил этилиши, «Сузук ота» маҳалласининг қолган ички йўлларини асфальтлаш ишлари 2019 йилнинг охиригача амалга оширилиши режалаштирилгани кўрсатилган.
Ҳудуддаги «Каттабоғ» маҳалласида мактабгача таълим муассассаси очиш лозимлиги борасидаги мурожаатга, ҳозирда Тошкент шаҳри бўйича эҳтиёж бор туманларда давлат ёки давлат-хусусий шерикчилик асосида МТМларини ташкил этиш юзасидан ишлар амалга оширилаётгани тўғрисида ахборот берилган.
Шунингдек, «Каттабоғ» маҳалласидаги Каттабоғ, Атиргул ва Самарқанд Дарвоза кўчаларига оқова сув тармоғини қуриб, шаҳар оқова сув тармоғига улаш ишларини Тошкент шаҳар бош режаси тасдиқлангандан сўнг амалга оширилиши мақсадга мувофиқ эканлиги келтирилган. Ушбу режа концепцияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига асосан, жорий йилнинг 20 май кунига қадар ишлаб чиқилиши белгилангани маълум қилинган.
Шу билан бирга, депутатлик сўровида келтирилган камчиликларни бартараф этиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги назоратидалиги билдирилган.
Мавзуга оид
20:36 / 02.03.2024
«Пулни ўзи сизни қувсин». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Суперлига стартидан олдин «Пахтакор» жамоаси билан учрашди
17:29 / 08.02.2024
Minerva City’ни қуришга ажратилган ер шаҳар ҳокимлиги балансига қайтарилди — Янгиҳаёт тумани ҳокими
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:35 / 05.02.2024