Бугун Ўзбекистондаги айрим сайтлар ва телеграм-каналлар «Ўзбекистонда пенсия ёши ўзгарди» сарлавҳаси остида хабар тарқатишди.

Бу хабарларда Вазирлар Маҳкамасининг 18 мартдаги қарори билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилиб, пенсияга чиқиш ёши узайтирилгани, янги тартибга кўра, энди эркаклар 65, аёллар эса 60 ёшдан пенсияга чиқиши айтилганди.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ўзининг телеграмдаги каналида бу хабарлардаги тушунмовчиликка изоҳ бериб, пенсия ёшига доир ҳеч нарса ўзгармагани ҳақида ёзган.

Ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 18 мартдаги қарори билан айрим ҳужжатлар ўзгариш киритилди.

Хусусан, 2011 йил 7 апрелдаги ВМ қарори билан тасдиқланган «Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом»га ҳам ўзгариш киритилди.

Бу низом кимларга тааллуқли эди?

1) пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар;

2) меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар.

Нималар ўзгарди?

Ўзгаришга кўра, эндиликда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ҳам нафақа бериладиган бўлди.

Низомнинг 6-бандига кўра, ёшга доир нафақалар:

эркакларга — 65 ёшга етганларида;

аёлларга — 60 ёшга етганларида тайинланади.

(яъни бу банд азалдан бор эди, янги қўшилгани йўқ)

Мана шу бандга 3-хатбоши қўшилди: