Спорт | 11:50 / 23.03.2019
22069
2 дақиқада ўқилади

Евро-2020 саралашида франциялик ҳакамнинг қўпол хатоси Қоратоғни уч очкодан айирди

Евро-2020 саралаши доирасидаги Болгария–Қоратоғ (1:1) ўйинида ҳакамлар қўпол хатога йўл қўйишди.

Софиядаги ўйиннинг охирги 10 дақиқалиги бошланган вақтда ҳисоб меҳмонлар фойдасига 0:1 бўлиб турганди. Франциялик рефери Рудди Бюке қоратоғлиқлар футболчиси Владимир Йовович жарима майдони ичида рақиб аъзоси Станислав Костовни туртиб йиқитди деб ҳисоблади ва пенальти белгилади. Захирадан ўйинга қўшилганига 2 дақиқа бўлган Йовович ҳакамнинг қарорига нисбатан эътирози учун сариқ карточка олди.

Ваҳоланки ушбу вазиятда қоидабузарлик (агар у бор бўлса) жарима майдони чизиғи устида ҳам эмас, ундан ташқарида содир бўлганди. Бош ҳакамнинг бу қарорини ён чизиқ ассистенти ҳам тўғриламади. Оқибатда Тодор Неделев пенальтидан гол уриб, буни катта хурсандчилик билан нишонлади.

«А» гуруҳининг иккинчи ўйинида Англия Чехияни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва пешқадамга айланди. 25 март куни инглизлар Қоратоғ меҳмони бўлишади, Болгария эса саралашда дебют қиладиган Косово майдонига сафар уюштиради. 

 

Мавзуга оид