Жаҳон | 17:23 / 27.03.2019
9796
1 дақиқада ўқилади

Могерини ЕИ Исроилнинг Жўлан тепаликлари устидан суверенитетини тан олмаслигини тасдиқлади

Фото: EPA-EFE/OLIVIER HOSLET

ЕИ Исроилнинг босиб олинган Жўлан тепаликлари устидан суверенитетини тан олмаслигини расман тасдиқлайди, дейилади Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могеринининг баёнотида.

АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашув чоғида Исроилнинг Жўлан тепаликлари устидан суверенитетини тан олиш тўғрисидаги декларацияни имзолади.

"ЕИнинг Жўлан тепаликлари мақомига нисбатан қараши ўзгармаган. Халқаро ҳуқуқ ва БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига мувофиқ, Европа Иттифоқи Исроилнинг босиб олинган Жўлан тепаликлари устидан суверенитетини тан олмайди", - дейилади баёнотда.

1967 йилда Исроил Сурияга қарашли Жўлан тепаликларини босиб олган ва 1981 йилда уни ўзиники деб эълон қилган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид