Спорт | 11:13 / 27.03.2019
23256
1 дақиқада ўқилади

«Реал» Бэйл юзасидан якуний қарорга келди

Фото: Getty Images

«Реал» ёзда ҳужумчи Гарет Бэйл билан хайрлашади.

AS нашри маълумотига кўра, «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес ва бош мураббий Зинедин Зидан келишган ҳолда уэльслик ҳужумчини сотиб юборишга қарор қилишган. Қўшимча қилинишича, бу қарор Гаретнинг мавсум охирига қадар қандай ўйин кўрсатишидан қатъи назар ўзгармай қолади.

Таъкидланишича, «Реал» Бэйл трансферидан иложи борича кўпроқ пул ишлаб олмоқчи ва бу маблағлар клубни кучайтириш учун бошқа ўйинчиларни харид қилишга йўналтирилади. Шу билан бирга, ҳозирча ҳужумчи ҳам, унинг агенти ҳам клубдан бу ҳақда огоҳлантириш олмаган.

29 ёшли Гарет Бэйл Мадрид клубига 2013 йили «Тоттенҳэм»дан 101 млн евро эвазига келиб қўшилганди. У бу мавсум Ла Лиганинг 22та ўйинида қатнашиб, 8та гол урди ва 2та голга узатма берди. Унинг шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Мавзуга оид