Янги зеландиялик террорчининг ҳомийлари маълум қилинди
Янги Зеландиядаги масжидда 50 кишини ўлдирган террорчига Австриянинг «Австрия идентитар ҳаракати» ультра-ўнг ташкилоти молиявий қўллаб-қувватлов тақдим этган. Бу ҳақда Австрия канцлери Себастьян Курц айтиб ўтди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
«Биз Австриядаги идентитарчилар янги зеландиялик жиноятчига молиявий ёрдам кўрсатгани, шунингдек, у билан алоқада бўлганини тасдиқлашимиз мумкин», - дея маълум қилди у. Курцнинг қўшимча қилишича, Австрияда экстремизм учун жой йўқ ва унинг турли кўринишларига тоқат қилиб бўлмайди.
Канцлер тезкорлик билан суриштирув ўтказиш, Австрия ҳудудида қандайдир ҳаракатлар амалга оширилганини аниқлаш ва айбдорларни жазолаш зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ, Австрия конституцияни ҳимоя қилиш ва терроризмга қарши кураш федерал идораси «Австрия идентитар ҳаракати» расмий вакили Мартин Зелльнернинг квартирасида тинтув ўтказганди. Бу янги зеландиялик террорчи билан алоқалар бўйича гумонларга боғлиқ.
Крайстчерч шаҳридаги масжидга ҳужум 15 март куни юз берди, 50 киши ҳалок бўлди, яна 40дан ортиқ инсон яраланди. Бир неча гумонланувчи қўлга олинди, бироқ айблов рўй бераётган ҳодисани интернетда трансляция қилган ва фожиадан бир кун аввал «Буюк ўзгариш» деб номланган 37 саҳифалик манифестни эълон қилган австралиялик Брентон Таррантга қўйилди. Кейинчалик, у ҳужумга Европадаги терактлар илҳомлантирганини айтди.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024