11:00 / 28.03.2019
15452

«Ўзтрейд» бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди

Фото: Ўзтрейд

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзтрейд” акциядорлик жамиятига алоқадор янги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Дониёр Содиқович Қодиров “Ўзтрейд” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 2019 йил 27 март куни бу ҳақдаги тегишли ҳужжатни имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Дониёр Қодиров 2018 йилнинг 16 июнь куни “Ўзтрейд” бошқаруви раиси этиб тасдиқланганди.

Д.Қодиров ундан аввал “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун: “Ўзтрейд” АЖ 2017 йил 26 майдаги президент қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш бўйича янги бозорларни излаш ва ўзлаштириш ҳисобланади.

Top