Жаҳон | 16:58 / 28.03.2019
10629
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон президенти ўзининг илк хорижий ташрифини Россияга амалга оширади

Фото: Дмитрий Духанин / Коммерсантъ

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 3 апрель куни илк хорижий ташриф билан Россияга келади. Бу ҳақда республика президенти матбуот хизмати хабар берди.

"3 апрель куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Россия Федерациясига жўнаб кетади. Давлат раҳбари ташриф дастурининг асосий мақсади РФ президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказишдан иборат", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Қозоғистон ва Россия раҳбарлари учрашуви кун тартибидан "икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ҳамда минтақавий ва халқаро мавзулар масалалари" ўрин олган.

Матбуот хизматининг билдиришича, "ташриф якунига кўра қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган".

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни истеъфога чиқди. Сайловгача Қозоғистон президенти вазифасини парламент сенати спикери Қосим-Жомарт Тоқаев бажариб туради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид