27 март куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида "Судьялар лавозимига номзодлар, амалдаги судьялар ва суд аппарати ходимларининг ўқув-таълим жараёнини ташкиллаштириш" мавзуидаги семинар бўлиб ўтди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тадбирда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг қўллаб-қувватлаши остида Канада Миллий судьялар институтининг суд тизими масалалари бўйича бош мутахассиси Адель Кент ва халқаро ҳамкорлик гуруҳи директори Бренда Купер иштирок этишди.

Фото: Судьялар олий мактаби

Куннинг биринчи ярмида канадалик экспертлар ўзларининг судьялар лавозимига номзодларни ўқитиш, судьялар ва суд ходимларининг малакасини оширишга доир тажрибаси билан ўртоқлашишди, иккинчи ярмида эса Судьялар олий мактаби ходимлари билан интерактив машғулотлар ўтказилди.

Фото: Судьялар олий мактаби

Судьялар олий мактаби, Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси профессори Илҳом Насриевнинг таъкидлашича, бу Судьялар олий мактаби ташкил этилганидан сўнг биринчи марта хорижий мутахассислар иштирокидаги семинар ҳисобланади.

"Президент фармони билан 2019 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази негизида Судьялар олий мактаби ташкил этилади ва айни дамда у шаклланиш жараёнида - кадрлар танланмоқда, ўқув дастурлари тузилмоқда, ташкилий масалалар кўриб чиқилмоқда. Бугун Канаданинг ушбу соҳадаги мутахассислари ташриф буюришган ва улар ўз тажрибасини биз билан ўртоқлашишади. Биз шундан келиб чиққан ҳолда маълум тўхтамларга келамиз, чунки бизнинг тарихимизда илк марта судьялар алоҳида муассасада тайёрланадиган бўлмоқда. Шу пайтга қадар судьялар алоҳида бир муассасада тайёрланмас эди, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида тайёрланарди".

Фото: Илҳом Насриев

Унинг қўшимча қилишича, истиқболдаги лойиҳага кўра, ўзбекистонлик профессор ва ўқитувчилар гуруҳи Канадага бориб, ўқув жараёнларини жойида ўрганиши кўзда тутилмоқда.

Суд тизими масалалари бўйича бош мутахассис Адель Кентнинг сўзларига кўра, Канада Миллий судьялар институтида асосан икки ўқув дастури тузилади: