Ўзбекистон | 11:31 / 29.03.2019
7379
2 дақиқада ўқилади

Иқтисодий суд ишини юритишга соддалаштирилган тартиб жорий этилмоқда

Фото: Depositphotos

Иқтисодий процессуал кодексга киритилган соддалаштирилган тартибда иш юритиш тўғрисидаги боб Norma томонидан кўриб чиқилди.

Иқтисодий суд ишини юритишга соддалаштирилган тартиб жорий этилмоқда. Баҳоси қуйидаги миқдордан ошмайдиган даъволар ана шу тартибда кўриб чиқилади:

• юридик шахсларга нисбатан – 20 ЭКИҲ;
• якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан – 5 ЭКИҲ.
 
Бу корпоратив низолар бўйича (ИПКнинг 30-моддаси) ва ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларга (ИПКнинг 27-боби) тааллуқли эмас. Шунингдек, соддалаштирилган иш юритишга учинчи шахс киришса ёки соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган қарши даъво келиб тушса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш ҳақида ажрим чиқаради. Қуйидаги ҳолларда ҳам худди шундай йўл тутилади: 
 
• ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор қилинишига олиб келиши мумкин бўлса;
• қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш, шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш, экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса;
• билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилиши мумкин бўлса.
 
Ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб билдирилган бўлиб, улардан бири соддалаштирилган тартибда кўрилиши мумкин, бошқалари эса бундай тартибда кўрилиши мумкин бўлмаса, барча талаблар умумий тартибда кўрилади.
 
Ушбу механизмнинг яна бир қатор фарқланувчи жиҳатлари мавжуд, нашр уларни тизимлаштириб, жадвал шаклида кўрсатди:

Қонун 21.03.2019 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид