Жамият | 18:51 / 01.04.2019
3760
1 дақиқада ўқилади

Бахшичилик фестивали очилишида беш юз нафар ёшлар чанқовуз чалишади

I Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг байрам дастурида 500 нафар  ёшлар чанқовуз чалишади. Бу ҳақда фестиваль матбуот маркази хабар бермоқда.

Байрам дастури репертуаридан ўрин олган ушбу мусиқий чиқишда ёш ижрочилар Сурхон воҳаси урф-одат, анъанасини ўзида мужассам этган, воҳага хос куйни ижро этишади. 

Ёшлар томонидан ижро этилиши режалаштирилган ушбу мусиқий чиқишда ижрочилар воҳанинг бетакрор табиати ва такрорланмас санъатини чанқовуз асбоби куйида тасвирлаб беришади.

Ўтказиладиган фестивалга бойсунлик ҳунармандлар  ўз ҳиссасини қўшишга астойдил киришган. Жумладан, Ғайрат Мусурмонов томонидан  минг дона чанқовуз асбоби ясаб берилди. Уни уста ҳунарманд етмиш кун давомида ясади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид