Ўзбекистон | 08:56 / 11.02.2021
10208
2 дақиқада ўқилади

Халқаро бахшичилик санъати фестивали қайси шаҳарда ўтказилиши маълум бўлди

Фото: KUN.UZ

Президентнинг “II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 2 октябр куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 73-мажлис баёнининг 96-бандида Маданият вазирлигига қорақалпоқ ўлкасининг фолклор анъаналари ва қадриятларини тарғиб этиш, ривожлантириш ва бахшичилик санъатининг моҳир ижрочиларини рағбатлантириб боришни ташкил этиш мақсадида, II Халқаро бахшичилик санъати фестивалини Қорақалпоғистонда ўтказиш бўйича бир ой муддатда Ўзбекистон президенти администрациясига таклиф киритиш вазифаси юклатилган.

Қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

  • 2021 йил апрел ойида Нукус шаҳрида Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш;
  • ташкилий қўмитанинг “II Халқаро бахшичилик санъати” фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши;
  • фестивални келгусида босқичма-босқич бошқа ҳудудларга ўтказиш ва муддатини белгилашни Ўзбекистон президенти администрацияси билан келишган ҳолда амалга ошириш вазифалари кўрсатиб ўтилган.
  • Таъкидланишича, фестивални босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ташкил этиш орқали бахшичилик санъатида мавжуд бўлган ижод мактаблари қайта тикланади ва ривожлантирилади.

Мавзуга оид