«Сувсоз» корхонаси Тошкентнинг бир қатор туманларида совуқ сув ўчирилиши ва сув қувурларида босим камайиши режалаштирилаётганини маълум қилди. Бу таъмирлаш-профилактика ишлари ва баҳорги-ёзги мавсумга тайёргарлик билан боғланган. 

 Сув ўчирилиши ва сув таъминоти тармоқларида босимнинг пасайиши апрель-май ойларида кузатилади.

 Сув ўчирилган жойларга водовозлар юборилади. Маълумотлар учун телефон рақамлари: (71) 256−10−95, (71) 252−55−78, (71) 252−60−08, 1054.

 1 апрель соат 09.00 дан 2 апрель соат 09.00 гача

Сув бўлмайди - Учтепа тумани: «Дегрез», «Боғичинор», «Шофайзибоғ», «Ибрат», «Нишабарик», «Шарқгули», «Қориёғди», «Бешқайрағоч», «Ғайрати», «А.Қодирий», «Ибрат» маҳаллалари.

 2 апрель соат 09.00 дан 3 апрель соат 09.00 гача

Сув бўлмайди - Яккасарой тумани: Боғибўстон кўчаси Муқимий   кўчасидан Ат-Термизий кўчасигача, Хазиний, Шоҳжаҳон, Ат-Термизий, О. Акрамхўжаев, кўчалари, Тошкент енгил саноат ва тўқимачилик институти, «Белариқ» маҳалласи.

3 апрель соат 09.00 дан 4 апрель соат 09.00 гача

Сув бўлмайди - Миробод тумани: «Фитрат», «Олтинкўл», «Фурқат», «Янгизамон», «Истиқолобод» маҳаллалари, «Ташэлектроаппарат» заводи, Фарғона йўли кўчасидаги 222-уй, Фарғона йўли 6-тупик.

 4 апрель соат 09.00 дан 5 апрель соат 12.00 гача

Сув бўлмайди - Чилонзор тумани: Чорбоғ кўчасининг 1, 2, 3 проездлари.

 4 апрель соат 23.00 дан 5 апрель соат 5.00 гача

Сув бўлмайди - Шайхонтоҳур тумани: «Кўкча», «Шофайз» маҳаллалари.

8 апрель соат 9.00 дан 8 апрель соат 21.00 гача