Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина МСК баёнот берди: мамлакатда президентлик сайловларининг иккинчи тури ўтказилади
Украина Марказий сайлов комиссияси овозларнинг 60 фоизини санаб чиққандан сўнг, ҳеч бир номзод сайловчиларнинг етарлича овозини тўплай олмагани тўғрисида расман маълум қилди. Мамлакатда президентлик сайловларининг иккинчи тури ўтказилади.
«Иккинчи тур бўлиб ўтади», - дея хабар берди ТАСС Украина Марказий сайлов комиссияси раиси Татьяна Слипачукнинг душанба куни бўлиб ўтган брифингдаги сўзларига таянган ҳолда.
Бундан олдин, шоумен Владимир Зеленский Украина президентлиги учун сайловларда 40,09% овозлар қайта ишлангандан кейин етакчилик қилаётгани хабар қилинганди.
Иккинчи ўринни Украина етакчиси Пётр Порошенко 16,65 фоиз овоз билан эгаллаб турибди. Етакчилар учлигига «Батькившчина» партияси раҳбари Юлия Тимошенко 13,13% овоз билан якун ясаб берган.
Хабарларга кўра, Украинанинг деярли 11 миллион фуқароси мамлакат президентлиги учун сайловларда овоз беришда қатнашмаган.
Украина Марказий Сайлов комиссияси овоз бериш якунларини 10 апрелга қадар эълон қилади. Иккинчи тур 21 апрель кунига белгиланган.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026