Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Медет Абдимуратович Тлеуов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Медет Абдимуратович Тлеуов

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 2019 йил 30 март куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш мазкур Жамғарманинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.