Жаҳон | 14:50 / 02.07.2025
4101
1 дақиқада ўқилади

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади

Президент томонидан "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон имзоланди.

Фото: Pfru.uz

2027 йил 1 январдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини рақамлаштириш ҳисобига тугатилади. Бунда Ғазначилик қўмитаси ва Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларида 1-3 штат бирлигидан иборат ихчам хизмат кўрсатиш офислари ташкил этилади.

2026 йил 1 декабрдан бошлаб пенсия тизимида қуйидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали:

фуқароларнинг мавжуд иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги электрон маълумотларга асосан пенсия миқдорини олдиндан аниқлаш бўйича "Менинг пенсиям" онлайн хизмати жорий этилади;
пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ проактив, электрон ҳамда интерактив шаклга ўтказилади.

2025 йил 1 октябргача фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин уларни олдиндан хабардор қилиш тизими жорий этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид