Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан энергетика соҳасидаги ҳадли битимни имзолади, дея хабар қилмоқда Vlast.kz.
Нашр маълумотларига кўра, аввалроқ энергетика вазири ўринбосари Махамбет Досмухамбетов битим ратификацияси Ўзбекистонга нефтни қайта ишлаш заводлари учун хом нефть етказиб беришга, куз-қиш даврида Қозоғистон жанубини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси газ-транспорт тизимининг транзит салоҳиятини ўзаро ривожлантириш ва нефть-кимё лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича тажриба алмашишга имкон яратиши ҳақида хабар берганди.
Ўзбекистоннинг илтимосига кўра, Россия йилига 1 миллион тоннагача нефтни Ўзбекистонга етказиб бериш масаласини кўриб чиқмоқда. Қозоғистон бу нуқтаи назардан транзит томон сифатида кўрилади.
Шунингдек, Ўзбекистон йилига 5 миллион тонна нефтни, шу жумладан, Қозоғистондан 2 миллион тоннагача, Россиядан эса - 3 миллион тоннагача сотиб олишга қизиқиш билдиряпти. Бундан ташқари, фақат Қозоғистондан 5 миллион тонна маҳсулотни етказиб бериш имконияти кўриб чиқилмоқда
Ўзбекистонга 5 млн тоннагача бўлган нефтни барқарор етказиб бериш учун транспорт инфратузилмасига сезиларли сармоя киритилиши керак, айнан эса, Россия нефтининг Қозоғистон ҳудуди орқали транзитида ТОН-2 нефть қувурини ҳозирги 11 млн тоннадан 17,5 млн тоннагача кенгайтириш талаб қилинади.
Шу билан бирга, «Трудовое» нефть станциясини реконструкция қилиш керак - тахминий инвестициялар 70,6 миллион долларга тенг. Йилига 5 миллион тонналик қувватга эга бўлган, Қозоғистон жанубини Ўзбекистон билан боғлайдиган янги нефть қувури қурилиши 133,5 миллион долларга тушади.
Бундан олдин, Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб беришга тайёр экани хабар қилинганди.
















