Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эронни 600 дан кўпроқ америкалик ҳарбийнинг ўлимида айблади
АҚШ Эронни Ироқдаги уруш вақтида 608 нафар америкалик ҳарбийнинг ҳалок бўлишида айблади. Бу ҳақда АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Хук маълум қилди.
“Бугун мен, ошкор қилинган разведка маъмумотларига таяниб, Эрон Ироқда 608 америкалик ҳарбийнинг ўлимига жавобгарлигини эълон қила оламан”, деб айтган Хук. Унинг айтишича, бу АҚШнинг 2003-2011 йиллардаги барча жанговар йўқотишларининг 17 фоизини ташкил қилади.
Хук, шунингдек, Эрон “Ироқни ўз назоратига қўйишга уринаётганини” айтган. Ироқ ва Эрон ўртасида иккала давлатда ҳам аҳолининг аксарият қисмини мусулмон шиалар ташкил қилиши билан боғлиқ яқин муносабатлар мавжуд.
Мавзуга оид
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
13:06 / 28.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида яна зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026