16-27 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу турнирда иштирок этадиган таркибини маълум қилди.
Осиё чемпионати совриндорлари 7-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Жаҳон чемпионатида эса олимпиада йўлланмалари ўйналади.
«Таъкидлаш жоиз, Осиё чемпионатида боксчилар медаллар билан бирга жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бериладиган йўлланмалар учун ҳам кураш олиб боришади. Жаҳон чемпионати эса, ўз навбатида Олимпия ўйинлари лицензиялари ўйналадиган мусобақа ҳисобланади. Шу боис, мамлакат федерацияси мутасаддилари ва терма жамоа мураббийлари Бангкокка жўнаб кетадиган таркибни шакллантиришда барча вазн тоифалари бўйича 1-рақамли спортчиларни, яъни Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритиш учун асосий даъвогар чарм қўлқоп усталарини саралаб олишга эътибор қаратишди», дейилади хабарда.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон терма жамоаси янгиланган таркиб билан халқаро мусобақага йўл олмоқда. Мураббийлар терма жамоанинг доимий аъзолари Иқболжон Холдоров (-69 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-81 кг) ва Жасурбек Латипов (-52 кг) каби спортчилар ўрнига Шукуржон Раҳимов ва Дилшодбек Рўзматов каби янги номларни таркибга жалб этишган.
Эркаклар:
– 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
– 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов (1993)
– 56 кг: Миразиз Мирзахалилов (1995)
– 60 кг: Шукуржон Раҳимов (1995)
– 64 кг: Шунқор Абдурасулов (1998)
– 69 кг: Бобо-Усмон Батуров (1994)
– 75 кг: Исроил Мадримов (1995)
– 81 кг: Дилшодбек Рўзматов
– 91 кг Санжар Турсунов (1998)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (1994)
Аёллар:
– 48 кг: Фотима Турсунбоева
– 51 кг: Фарангиз Ҳошимова

















