Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan автомобиллари Беларусга экспорт қилинди
Бугун, 3 апрель куни GM Uzbekistan акциядорлик жамияти автомобилларининг илк партиясини Беларусга экспорт қилиш учун юклади. Беларусга тайёр ҳолда Nexia R3 ва R4 моделидаги автомобиллар экспорти амалга оширилади.
Аввалроқ компания Nexia R3 автомобилларини Қозоғистоннинг Костанай шахридаги «СариаркаАвтоПром» заводига йирик узелли йиғиш учун ҳамда «Равон Моторс Қозоғистон»га R4 моделидаги автомобилларини тайёр ҳолда экспорт қилгани ҳақида хабар берилганди.
Йил бошидан буён Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Афғонистон ва Тожикистон қўшни давлатларига ҳам экспорт қилинган.
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan фаолиятида 2019 йилни экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган, шу сабабли компания ушбу соҳадаги фаолиятини жадаллаштириб, экспорт бозорларини қамраб олишда давом этади.
Мавзуга оид
13:52 / 17.02.2026
Креатив индустрия экспорти 1 млрд доллардан оширилади
15:15 / 09.02.2026
Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой етакчи бозорлар бўлди
15:10 / 07.02.2026
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
11:06 / 03.02.2026