Жаҳон | 01:09 / 05.04.2019
10464
1 дақиқада ўқилади
Илон Маск 2 дақиқа ичида 1,1 миллиард доллар йўқотди
Америкалик тадбиркор Илон Маск Tesla компанияси акциялари нархи пасайгани сабабли Нью-Йорк биржаси ишининг илк 2 дақиқаси ичида 1,1 млрд доллар йўқотди.
Бунинг натижасида Маскнинг дунёнинг энг бой одамлари рўйхати Bloomberg Billionaires Index’даги бойлиги 22,3 млрд долларгача камайиб кетган. Кейинроқ бу қиймат 22,4 млрд долларгача бироз кўтарилган.
Аввалроқ Tesla савдолар рекорд даражада – 31 фоиз пасайгани ҳақида ҳисобот берган. Ҳисоботга кўра, компания охирги чорак давомида 63 минг электромобил сотган, ваҳоланки аввалги чоракда 90966 та автомобил сотилган. Шундан кейин компания акциялари нархи 11 фоизга қадрсизланиб кетган.
Мавзуга оид
23:52 / 19.09.2024
АҚШ Махфий хизмати Илон Маскнинг ўчириб юборилган твити бўйича текширув бошлади
21:56 / 19.09.2024
Рамзон Қодиров Cybertruck электромобили Илон Маск томонидан «ўчириб қўйилганини» айтди
20:28 / 18.09.2024
Neuralink кўрларнинг кўриш қобилиятини тикловчи имплантни ишлаб чиқади
23:02 / 14.09.2024