10:40 / 06.04.2019
8468

Азарнинг «Реал»га ўтиш орзуси ушалишига саноқли кунлар қолди

Фото: Getty Images

«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар «Реал»га ўтишга яқин, деб хабар бермоқда Marca.

Нашр маълумотига кўра, учала томон ҳам трансфер шартларини амалда келишиб олишган, харид тез орада амалга ошиши кутиляпти.

Қўшимча қилинишича, Азар яқин вақтлар ичида Мадридга келиб, шаҳар билан танишган ҳолда яшаш жойини танлаб олиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан кеча, 5 апрель куни «Эйбар»га қарши ўйин олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эденни мақтаб, жумладан шундай деган эди:

«Азарнинг ўйинлари менга доим ёққан. Бу ҳеч кимга сир эмас. Францияда ўйнаган вақтларида ҳам кўп кузатганман. Ўзи билан шахсан танишмиз.

У – қойилмақом ўйинчи. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман.

Жамоада кимлар кетиши ва қолиши борасида ҳозирча бир қарорга келганим йўқ», – деганди у.

Маълумот учун, 28 ёшли бельгиялик вингер АПЛнинг бу мавсумида 31та ўйинда майдонга тушган ва 26та голда бевосита қатнашган (14+12).

Top