Ўзбекистон ва Хитой Афғонистон масаласи бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг 8 апрель куни Пекин шаҳрида Афғонистон масаласидаги навбатдаги Ўзбекистон – Хитой маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади.
Билдирилишича, унда Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев ва Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ден Сисзюн иштирок этади.
Бундан олдин, толиблар Туркманистон билан чегарадаги афғон уездига ҳужум қилгани хабар берилганди.
















