Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Селлар давом этмоқда, «Юқори нуқта»даги йўл ўрнида дарё оқди
Республиканинг ғарбий ҳудудларида кучли ёмғирлар давом этмоқда.
Кеча, 5 апрель тунида Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ўртасидаги халқ тилида «Юқори нуқта» деб аталувчи ҳудудда ҳамда Тошкент-Термиз йўлининг Ғаллаорол туманидан ўтувчи қисмида кучли ёмғирдан кейин юзага келган ҳолат тасвирланган суратлар ва видеолавҳалар тарқалди.
Гувоҳларнинг сўзларидан ва лавҳалардан кўриниб турибдики, трасса йўлининг бир тарафида сел массаси худди дарёдай оққан, иккинчи тарафида эса ҳаракат секинлашиб, тирбандлик ҳосил бўлган, айрим ҳудудларда ҳаракат бутунлай тўхтаб қолган.
Жабрланганлар тўғрисида маълумотлар йўқ.
Бундан аввал Навоий вилояти Хатирчи туманида ва Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг тоғли Лангарота қишлоғида кучли ёмғирлар таъсирида сел келгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:52 / 11.06.2026
Жиззахда аттракцион ҳалокати: 4 киши жароҳатланди
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
12:29 / 06.06.2026
Жиззахда юк машинаси ёниб кетди
17:45 / 05.06.2026