Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибида ўзгаришлар юз берди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Вазирлик телеграм каналида ёзилишича, низом билан олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар томонидан мудофаа ишлари бўлимига бир қатор ҳужжатлар билан биргаликда яшаш жойидан тавсифнома ҳамда оила аъзолари сони ҳақидаги маълумотнома ҳам топширилиши лозим эди.
Ўзгартиришларга асосан мазкур талаб бекор бўлди.
Эндиликда ишлаётган (ўқиётган) номзодларгина иш (ўқиш) жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома олиб келиши лозим. Ишламаётган (ўқимаётган) номзодлардан бу ҳужжатлар талаб қилинмайди.
Маълумот учун: олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.
Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун:
ҳарбий-профессионал йўналиш;
дастлабки танлаш;
ҳарбий-профессионал танлаш;
тест синовларини назарда тутувчи комплекс босқичма-босқич танлаш амалга оширилади.
Мавзуга оид
20:17 / 05.11.2024
Маърифий фаолият билан рухсатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
16:29 / 21.10.2024
Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
18:35 / 03.10.2024