Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зидан Мбаппе бўйича қарорини ўзгартирди
«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ёзда «Реал»га ўтиши эҳтимоли камаймоқда.
Don Balon нашрининг ёзишича, 20 ёшли французнинг трансфери харажатлари (харид, маошлар ва бонуслар) 300 млн еврога етиши мумкин. Мадрид клуби бош мураббий Зинедин Зидан шуни ҳисобга олган ҳолда клубнинг трансфер бюджетини тўлалигича фақат битта футболчига йўналтирмоқчи эмас. У «Реал» президенти Флорентино Пересга мурожаат қилиб, Мбаппедан кўра, унга нисбатан арзонроқ бошқа номзодлар – Эден Азар ва Поль Погба харидига кўпроқ урғу қаратишни сўраган.
Қайд этилишича, «қироллик клуби» вакиллари «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Манени Мбаппенинг ўрнига оптимал номзод сифатида кўришмоқда. Манени Мадридга олиб келиш учун тахминан 150 млн евро сарфланиши мумкин. Инглиз ОАВда 26 ёшли сенегалликнинг шартномасида товон пули 230 млн евро деб кўрсатилгани ҳақида маълумот бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» ва «Челси» клублари Эден Азар трансфери устида савдолашишда давом этаётгани хабар қилинганди. Унга кўра, испанлар 85 млн фунт беришмоқчи, инглизлар эса 100 миллион (116 млн евро) сўрашмоқда.
Мавзуга оид
12:13 / 23.06.2026
ЖЧда 12-кун. Месси рекордлар китобини қайтадан ёзмоқда, Франция ўйинида 2 соатлик танаффус
12:21 / 17.06.2026
ЖЧда 6-кун. Месси ва Мбаппеда рекордлар, корейслар базасида можаро, немислар базасида илон
18:03 / 11.06.2026
Месси ва Роналдуда 6-мундиал, Мбаппе Клозедан ўтиши мумкин. ЖЧ-2026 интригалари
18:01 / 08.05.2026