Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилдаги сайловлар: Нетаньяху партияси етакчилик қилмоқда
Фото: Oded Balilty/AP
Исроил бош вазири Биньямин Нетяньяхунинг «Ликуд» ҳукмрон партияси 64 фоиз овозларни ҳисоблаш натижаларига кўра, кнессетдаги 38 ўринга эга бўлмоқда. Haaretz газетаси овозларни ҳисоблаш жараёнини онлайн режимда кузатиб борди.
Таъкидланишича, Бенни Ганц бошчилигидаги «Кахоль-Лаван» мухолиф марказий блок ҳозирги вақтда кнессетдаги 35 ўринга даъвогарлик қилиши мумкин.
Сайловларнинг расмий натижалари ҳозирча эълон қилинмади.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг маълум қилишича, янги ҳукмрон коалицияни тузиш бўйича партия етакчилари билан музокаралар бошлаган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Бугун тунда уларнинг бари [ўнг партиялар етакчилари] мени кейинги ҳукуматни шакллантириш учун тавсия қилишлари тўғрисида очиқ эълон қилдилар», - деди Нетаньяху.
Шунингдек, ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишида у сайловлар натижаларини «ақл бовар қилмайдиган ютуқ», деб атаган.
Бундан олдин, Исроилдаги парламент сайловларида ким ғалаба қозониши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
09:38 / 30.04.2026
Ғазо сценарийси: Исроил Ливан жанубини текислаб ташламоқда
20:54 / 28.04.2026
Зеленский Исроилни ўғирланган донни сотиб олишда айблади
22:54 / 26.04.2026