ОАВ: Пентагон космосда Россия ва Хитой билан тўқнашувнинг олдини олмоқчи
Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Патрик Шанаханнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Россия ва Хитой билан космик маконда зиддият тарқалиб кетишининг олдини олишга ҳаракат қилади. Унинг Колорадодаги Космик симпозиумда сўзлаган нутқи Stars and Stripes нашри томонидан келтирилган.
Шанаханнинг сўзларига кўра, АҚШ «буюк давлатлар ўртасидаги рақобат даврида» яшамоқда, кейинги кенг кўламли низо эса, катта эҳтимол билан, космосда юз беради.
«Бу бўлажак ёки назарий жиҳатдан таҳдид эмас, бу бугунги хавф. Биз жим кузатиб ўтирмаймиз - биз ҳаракат қиламиз», - деди Шанахан.
АҚШ Мудофаа вазирлиги вақтинчалик раҳбари таъкидлашича, Хитой ҳарбийлари Вашингтоннинг космосдаги устунлигига тезда етиб олиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, Пекин бутун дунё бўйлаб кучлар ва қуролларни бошқариш ҳамда алоқа учун яратилган Пентагоннинг юздан зиёд ҳарбий сунъий йўлдошини йўқ қилиш ёки ишдан чиқариш имконига эга бўлган қурол яратмоқда.
Бундан ташқари, Шанаханнинг огоҳлантиришича, бир йил давомида хитойликлар паст орбитал космик датчикларга йўналтирилган ер усти лазерли тизимларни жойлаштириши мумкин. Нашр қайд этишича, унинг сўзлари Мудофаа вазирлигининг идора космик фаолиятни қайта ташкил этиш бўйича таклифини ҳимоя қиладиган энг жиддий аргумент бўлиб хизмат қилади.
Бундан олдин, Трамп АҚШ, Россия ва Хитойнинг мудофаага харажатларини баҳолаганди.
Мавзуга оид
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
09:00 / 30.10.2024
Пентагон: КХДРнинг оз сонли аскарлари - РФнинг Курск областида
13:10 / 25.10.2024
Пентагон раҳбари Ливан ҳарбийларига қилинган ҳужумдан хавотир билдирди
09:01 / 22.10.2024