“Ўзавтосаноат” АЖ томонидан Наманган вилояти Норин туманида мотоцикл, трицикл, скутер ва велосипедлар ишлаб чиқарилиши тўлиқ ҳажмда йўлга қўйилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги инвестицион дастури доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ бошчилигида Наманган вилоят Норин туманида жойлашган “Norin moto bike” МЧЖ қошида мотоцикл, трицикл, скутер ва велосипед ишлаб чиқариш бўйича йирик инвестицион лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган эди ҳамда уни 2019 йил ноябрь ойига қадар тўлиқ якунланиши кўзда тутилган эди.
“Ўзавтосаноат” АЖнинг саъй-ҳаракатлари билан ушбу лойиҳа муддатидан аввал тўлиқ ишга туширилди ҳамда жорий йилнинг 28 февралидан бошлаб велосипедлар ишлаб чиқарилиши, 10 апрель санасидан бошлаб эса мотоцикл, трицикл ва скутерлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Айни пайтда корхонада 70 нафар ходим фаолият юритмоқда. Келгусида корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар учун керак бўладиган бутловчи қисмларнинг 50%га яқинини ўзимизда маҳаллийлаштириш йўлга қўйилгач жами, 150 нафар ходим учун иш ўринлари ташкил этилади.
Шунингдек, йил якунига қадар корхона томонидан тайёр маҳсулотларни қўшни мамлакатларга ҳам экспорт қилиш мақсад қилиб олинган.
“Norin moto bike” МЧЖ вилоятлардаги тадбиркорларни ҳамкорликка чақиради.
Мурожаат учун телефон: +99891 3529709, +99890 1428585
“Ўзавтосаноат” АЖ матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:26 / 10.07.2024
“Ўзавтосаноат” раҳбари президентга: Хитойликлар билан бюджет моделлар ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришдик
17:48 / 26.04.2024
12 та йирик корхонадаги давлат улушининг бир қисми оммавий савдога чиқарилади
15:05 / 15.04.2024
«Ўзавтосаноат» давлат ташкилотлари ходимларига Onix сотиб олиш таклифи билан чиқди
22:19 / 10.04.2024